Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Хуш келдинг, Янги йил

Ангор туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 90 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда 3-7 ёшли 110 нафар болажонларга педагоглар томонидан таълим-тарбия бериб келинмоқда. Ушбу муассасада жажжи болажонлар иштирокида "Хуш келдинг, Янги йил" мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида болажонлар томонидан шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир якунида  Қорбобо фаол иштирок этган тарбияланувчиларга совғалар улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс