Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Зукко китобхон

Ангор туманида маҳаллалардаги вақтинча банд бўлмаган ёшлар ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди. Мамлакатимизда ёшларни миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилган ўйинда 4 та жамоа иштирок этди. Уларнинг билимлари ва иқтидорлари савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилди. Ғолиб бўлган иштирокчиларга диплом ва совғалар топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс