Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил иккинчи чорак давомидаги ижроси тўғрисида МАЪЛУМОТ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ангор туманининг 2021 йилдаги маҳаллий бюджети Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ангор туманининг 2021 йилги бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.Унга кўра туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил йиллик режалаштирилган харажатлари 89.987, қолган 44.890,4 млн сўм трансферт тариқасида қопланиши режалаштирилган.

2021 йил учун маҳаллий бюджетнинг жами харажатлари
89987  млн сўм
миқдорида прогноз қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджет харажатларининг
81,4 фоизини
ёки 73232,8 млн сўмни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ташкил этади.

Туман бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатлари 57915,4 млн. сўмни ташкил этмоқда.

  1. 2021 йилда мактабгача таълим соҳаси харажатларига
    3744,6 млн.сўм ёки ўтган йилга нисбатан 118.1 фоизга кўпроқ маблағ кўзда тутилмоқда. Уларга озиқ-овқат харажатлари учун 2256,9 млн сўм ёки 2020 йилга нисбатан 143,8 фоизга кўпроқ маблағ ажратилади.

а) Халқ таълими соҳаси харажатларига 6329,4 млн. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 120,5 фоизга кўп маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

  1. 2021 йил маҳаллий бюджет параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 42570,9 млн сўм маблағ ёки 2020 йилга нисбатан 109 фоизга кўп миқдорда маблағлар кўзда тутилмоқда. Уларга дори-дармон ва тиббиёт буюмларини харид қилишга ажратиладиган маблағларни ошириш сиёсати давом эттирилади. Шу билан дори-дармон ва боғлов воситалари учун харажатлар 1920,2 млн. сўмни ёки 2020 йилга нисбатан 105,3 фоизга ошади.

III. 2021 йилги туман бюджети лойиҳасида маданият соҳаси харажатлари 730,5 млн сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 111,3 фоизга, спорт соҳасини сақлаш ва тадбирлар харажатлари учун 1032,1 млн сўм ёки 2020 йилга нисбатан 130,3 фоизга кўп маблағ ажратилади.

  1. Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари харажатлари
    18468,7 млн сўмни ташкил этиб, бу 2020 йилга солиштирганда
    204,8 фоизга кўп.
  2. 2021 йилда иқтисодиёт харажатларига туман бюджетидан 6215 млн сўм ажратилди.

2021 йилда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш учун 988,4 млн сўм маблағлар ажратилди.

  1. Давлат ҳокимияти органларини сақлаш харажатларига
    2021 йилда 4867 млн сўм кўзда тутилган.

 

Ушбу тасдиқланган бюджетнинг 2021 йил 1-чорак ижроси қўйидагича.

 

Маҳаллий бюджетнинг 1-чорак даромадлари бўйича:

 

2021 йил 1-чорак даромадлар тасдиқланган режаси 6.952,7 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда бюджетга ундирилган маблағ 9.188,7 млн сўм бўлиб, режага нисбатан 2.236 млн сўмга кўп ундирилган ёки белгиланган режага нисбатан 132 фоизга бажарилган.

                   Туман махаллий бюджетининг 1-чорак харажатлари бўйича:

2021 йил давомида туман маҳаллий бюджетининг харажатлари режаси
26243,6 млн сўм ўрнига 26138,6 млн сўмга 387 млн сўмга кам ёки                   99,6 фоизга бажарилди. Жумладан, харажат турлари бўйича:

 

Амалга оширилган жами харажатлар тармоқлар кесимида қуйидагича:

                                  

Иқтисодиёт харажат учун 2207,9 млн сўм режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда  1451,1 сўм яьни 756,8 млн сўмга кам харажат қилинган.

Халқ таълими соҳаси бўйича 2474,4 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2181,4  млн сўм яъни 292,9 млн сўм кам харажат қилинган.

Мактабгача таълим соҳаси бўйича 1050 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 1029,7 млн сўм харажат қилинган.

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 11874,3 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 11564,8 млн сўм яъни 309,5 млн сўм кам харажат қилинган.

Маданият соҳаси учун 585,3 млн сўм сўм режалаштирилган бўлиб, 560,2 млн сўм  яъни 25,1 млн сўм кам харажат қилинган.

Туман хокимлиги захира жамғармаси маблағлари учун 891 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2021 йил 1-чорак давомида 832,5 млн сўм харажат қилинган.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун                        2712,7 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2021 йил 1-чорак давомида               2606,9 млн сўм яъни 105,4 млн.сўм кам харажат қилинган.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари учун
831,9 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 815,7 млн сўм яъни 15,2 млн сўм кам харажат қилинган.

Туман маҳаллий бюджетининг бошқа харажатлари яъни (нафақалар, адвокатлик хизмати, Фуқаролар моддий зарар, “Ёшлар дафтари”,  “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва бошқалар) учун 7440,2 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 7433,2 млн сўм харажат қилинган.

 

Ушбу тасдиқланган бюджетнинг 2021 йил 2-чорак ижроси қўйидагича.

 

Маҳаллий бюджетнинг иккинчи чорак даромадлари бўйича:

 

2021 йил иккинчи чорак даромадлар тасдиқланган режаси 7.803,8 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда бюджетга ундирилган маблағ
10.758,8 млн сўм бўлиб, режага нисбатан
2.955,0 млн сўмга кўп ундирилган ёки белгиланган режага нисбатан
138,0 фоизга бажарилган.

 

Туман махаллий бюджетининг иккинчи чорак харажатлари бўйича:

2021 йил иккинчи чорак давомида туман маҳаллий бюджетининг харажатлари режаси 37005,5 млн сўм ўрнига 33805,1 млн сўмга 3200,4 млн сўмга кам ёки 91,2 фоизга бажарилди. Жумладан, харажат турлари бўйича:

 

Амалга оширилган жами харажатлар тармоқлар кесимида қуйидагича:

                                   Иқтисодиёт харажат учун 1452 млн сўм режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 1736,4 сўм яьни 284,4 млн сўмга кам харажат қилинган.

Халқ таълими соҳаси бўйича 4186,2 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2526,5  млн сўм яъни 1659,7 млн сўм кам харажат қилинган.

Мактабгача таълим соҳаси бўйича 2166,4 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 1969,6 млн сўм харажат қилинган.

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 12814,8 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 12777,1 млн сўм яъни 37,7 млн сўм кам харажат қилинган.

Маданият соҳаси учун 696,9 млн сўм сўм режалаштирилган бўлиб, 739,9 млн сўм  харажат қилинган.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағлари учун 891 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2021 йил иккинчи чорак давомида 33,2 млн сўм харажат қилинган.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун
1704,4 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2021 йил иккинчи чорак давомида
1706, млн сўм харажат қилинган.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари учун
878,7 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 993,5 млн сўм харажат қилинган.  

Туман маҳаллий бюджетининг бошқа харажатлари яъни (нафақалар, адвокатлик хизмати, Фуаролар моддий зарар, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва бошқалар) учун 10160,1 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 9972,6 млн сўм яъни 187,5 млн сўм кам харажат қилинган.          

Ушбу тасдиқланган бюджетнинг 2021 йил биринчи ярим йиллик ижроси қўйидагича.

Маҳаллий бюджетнинг биринчи ярим йиллик даромадлари бўйича:

 

2021 йил биринчи ярим йиллик даромадлар тасдиқланган режаси 14.756,5 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда бюджетга ундирилган маблағ 19.947,9 млн сўм бўлиб, режага нисбатан
5.190 млн сўмга кўп ундирилган ёки белгиланган режага нисбатан
135,0 фоизга бажарилган.

 

                   Туман маҳаллий бюджетининг биринчи ярим йиллик харажатлари бўйича:

2021 йил биринчи ярим йиллик давомида туман махаллий бюджетининг харажатлари режаси 63249,1 млн сўм ўрнига 59943,7 млн сўмга 3305,3 млн сўмга кам ёки 94,7 фоизга бажарилди. Жумладан, харажат турлари бўйича:

 

Амалга оширилган жами харажатлар тармоқлар кесимида қуйидагича:

                                  

Иқтисодиёт харажат учун 3659,9 млн сўм режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 3187,5 сўм яьни 472,5 млн сўмга кам харажат қилинган.

Халқ таълими соҳаси бўйича 6660,6 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 4707,9  млн сўм яъни 1952,7 млн сўм кам харажат қилинган.

Мактабгача таълим соҳаси бўйича 3216,4 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2999,3 млн сўм харажат қилинган.

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 24689,1 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 24341,9 млн сўм яъни 347,1 млн сўм кам харажат қилинган.

Маданият соҳаси учун 1282,2 млн сўм сўм режалаштирилган бўлиб, 1300,1 млн сўм харажат қилинган.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағлари учун 891 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2021 йил биринчи ярим йиллик давомида 865,7 млн сўм харажат қилинган.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун
4417,1 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 2021 йил биринчи ярим йиллик давомида 4313,0 млн сўм яъни 104,1 млн сўм кам харажат қилинган.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари учун
1810,6 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 1809,2 млн сўм яъни 1,3 млн сўм кам харажат қилинган.

Туман маҳаллий бюджетининг бошқа харажатлари яъни (нафақалар, адвокатлик хизмати, Фуқаролар моддий зарар, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва бошқалар) учун 17600,3 млн сўм режалаштирилган бўлиб, 17405,8 млн сўм харажат қилинган.

 

Маҳаллий бюджетнинг учинчи чорак даромадлари бўйича:

 

2021 йил учинчи чорак даромадлар тасдиқланган режаси 11.907,8 млн сўм белгиланган бўлиб, белгиланган режага нисбатан 120,0 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

                   Туман маҳаллий бюджетининг учинчи чорак харажатлари бўйича:

2021 йил учинчи чорак давомида туман маҳаллий бюджетининг харажатлари режаси  88125,7 млн сўм этиб тасдиқланган бўлиб, 100 фоизга бажарилиши таъминланади.

 

7 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс