Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Бўш иш ўринлари ярмаркаси

    Ангор туманидаги «Ишга марҳамат» мономарказида туман ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди Уда 46 та ташкилот, корхона ва муассаса 328 та вакант бўш иш ўрни билан қатнашди.

  Тадбирда 220 дан ортиқ ишсиз фуқаролар иштирок этди. Ярмарка давомида ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касби ва мутахассислиги бўйича иш ўрнига эга бўлиш мақсадида келган ишсиз фуқаролардан 64 нафари билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, мурожаат қилган фуқароларнинг 100 нафарга яқинига ўзларининг қизиқиши асосида мономарказда ҳунар ўрганиши учун йўлланма берилган бўлса, 57 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.

–Ярмаркага келиб ишли бўлдим,-дейди “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи Севара Уралова. 25-сонли умумтаълим мактабига ишга кирдим. Энди мен ҳам ишлаб оиламга даромад олиб кираман. Бундан хурсандман.

    Тадбирда Севара Уралова каби ишсиз фуқаролар ишли бўлганидан жуда мамнун бўлишди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс