Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Болалар давлат ҳимоясида

     Инсоннинг 18 ёшгача кечирган умри болалик ҳисобланади. Бу давр инсон ҳаётининг энг беғубор дамларидир. Бу ёшда болаларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари орқали ҳимояланади. Ангор туманида ҳам  3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 23 нафар боланинг таълим-тарбияси халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан назоратга олинган. Ота-она меҳридан мосуво бўлган болаларнинг 20 нафарига туман ҳокимининг қарори асосида  васий ва ҳомий тайинланган.  3 нафари эса оила тарбиясига берилган. Шунингдек, ота-онаси 6 ойдан кўп муддатга хорижий давлатга чиқиб кетган  фуқароларнинг болалари қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетмаслиги учун 158 нафар  болага туман ҳокимининг қарори асосида  васий ва ҳомий тайинланган. Бу болалар доимий равишда давлат назоратида.

    Туманнинг “Карвон” маҳалласида васийлик ва ҳомийликка олинган болалар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда туман прокурорининг катта ёрдамчиси Қаҳрамон Саидов ва туман халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи мутахассиси Аҳмед  Жўраевлар иштирок этишди. Учрашувдан сўнг, васийлик ва ҳомийликка олинган  болаларнинг яшаш шароити ўрганилди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс