Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!

Баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланади.

Айни дақиқаларда Ангор туманидаги марказий ўйингоҳда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантаналар бошланди. “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Байрам дастури доирасида миллий урф-одат ва анъаналарни акс эттирувчи турли маданий тадбирлар, спорт мусобақалари, миллий таомлар ва кийимлар кўргазмалари ташкил этилган.

Тадбир аввалида туман ҳокими Қосим Мардонов сўзга чиқиб, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги туб ислоҳотлар туманда ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, амалга оширилган бунёдкорлик ишларида ҳам яққол кўриниб турганини таъкидлаб, бутун туман аҳлини байрам билан самимий табриклади.

Наврўз асрлар давомида халқимиз томонидан катта шодиёналар билан нишонлаб келинаётган қадимий байрам бўлиб, у меҳр-оқибат, адолат ва инсонийлик фазилатларини ўзида мужассам этади.

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс