Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор тумани ҳокими Қосим Мардоновнинг Наврўз байрами табриги

 

Ассалому алайкум!
Ҳурматли тумандошлар!

     Кўклам нафаси кўнгилларимизда беғубор ҳис-туйғулар уйғотаётган ушбу қутлуғ кунларда, барчамиз тинч ва осойишта, юртимизнинг яна бир қадимий шодиёнаси – Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдамиз. Авваломбор барчангизни ана шу улуғ байрам билан самимий муборакбод этаман.

     Наврўз – азалий миллий қадриятлар тимсоли, меҳр-оқибат, саҳоват ва эзгулик рамзи ҳисобланади. Ушбу байрам халқимизнинг бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатларини ўзида намоён этади.

  Азиз тумандошлар!

     Наврўзда тун билан кун тенглашиб, деҳқончилик, зироатчилик, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига киришилади. Маҳалла-куй, қўни-қўшни бирлашиб, кўчалар, хиёбонлар тартибга келтирилади, беморлар, кўмакка муҳтож инсонлар холидан хабар олинади.

      Наврўзи айём барчангизга қутлуғ бўлсин, азиз тумандошлар!

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс