Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Алоқабанк “ёшлар банки”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 14-февралдаги PQ-62-сонлиқарори тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

Ангор туманида ҳам қарор ижроси доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ёшлар билан учрашувлар, тарғибот тадбирлари, семинарлар ташкил этилмоқда. Уларнинг таклифлари, лойиҳалари ўрганилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган семинарда ҳам ёшларнинг тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар, рақамли технологиялар ҳамда хорижий тилларни чуқур эгаллаши учун қўшимча шароитлар яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, семинарда ёшларнинг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс