Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ангор тумани ҳокимлиги биносида “Аҳолини камбағалликдан чиқариш – долзарб вазифа” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокими Қосим Мардонов, тегишли ташкилотлар масъуллари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Туман ҳокими маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда камчиликлар хусусида ахборот бериб ўтди.

Қосим Мардонов томонидан камчиликларга йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилди.

Очиқ мулоқот якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс