“3-декабр – Халқаро ногиронлар куни” республикамизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда. Бу эса ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.
Ангор туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун ушбу сана муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирга меҳнат фахрийлари, байналминал жангчилар ҳамда имконияти чекланган инсонлар ташриф буюрдилар.
Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик намунаси бўлган ушбу учрашувда иштирокчилар бир пиёла чой устида суҳбатлашдилар.
Тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025