Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул бўлиб ўтди

 

Бугун Ангор туманининг учинчи сектор штаби биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Қосим Мардонов, туман ИИБ бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Содиқ Чориев, фуқаролар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда учинчи сектор ҳудудига қарашли 11 та маҳаллада яшовчи фуқароларнинг муаммолари, таклифлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг аксарияти қабул давомида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб этилган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига ўрганиб чиқиш ва ижросини таъминлаш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс