Жорий йилнинг 29-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ангор туманида мазкур топшириқлар ижроси доирасида ишлар бошлаб юборилди.
Жумладан, бугун туманнинг Баҳор маҳалласида туман ҳокими Қосим Мардонов бошчилигида ташкилот ва корхона ходимлари иштирокида маҳаллий иқлимга мос дарахт кўчатлари ва қаламчалар экилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024