Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Ангор туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган қабулда туман ҳокими Қосим Мардонов ҳамда 2-сектор раҳбари Сирожиддин Рамазонов фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.

 

Сайёр қабулда аҳолини электр энергияси билан таъминлаш, ичимлик сувини етказиб бериш, моддий ёрдам ва даволаниш учун йўлланмалар олиш каби масалалар бўйича мурожаатлари келиб тушди.

 

Мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга белгиланган муддатлар асосида топшириқлар берилди ва келгуси сайёр қабулда мазкур масалаларга яна бир бор қайтилиши белгилаб қўйилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс