Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Cеминар ташкил этилди

Ангор туманида болалар нафақаси, моддий ёрдам ва давлат пенсия таъминоти тартиб-тамойиллари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида семинар ташкил этилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти, Давлат солиқ бошқармаси ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг аҳамияти ва мазмун–моҳияти ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар тегишли масъулларга етказилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс