Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Семинар бўлиб ўтди

Ангор туманида Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси масъул ходими Б.Саидқосимов, вилоят ҳокими оринбосари–Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳудудий бўлими директори М.Ҳафизовалар иштирокида “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.

Семинарда хотин-қизлар муаммоларини энг қуйи тизимдан бошлаб ўрганиш, улар билан манзилли ишлашни самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Чунингдек, хотин-қизларни тадбиркорлик марказларига жалб қилиб, семинар тренинглар ташкил этиш бўйича тўхталиб ўтилди.Семинар давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда никоҳланувчи ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажрим ёқасидаги оилалар билан суҳбатлар ўтказиш орқали уларни яраштириш бўйича ҳам сўз юритилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс