Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ислоҳотлар амалда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022-йил 14-июндаги 331-сон қарори ҳамда “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида” 2020-йил 25-мартдаги 182-сонли Низомга (кейинги ўринларда - Низом) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, субсидия ажратиш тизими янада соддалаштирилди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 9-декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, Низомга янги тушунчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-мартдаги ПФ-6191-сонли Фармони билан давлат органлари томонидан 2022-йил 1-январдан бошлаб бир қатор ҳужжатларни жисмоний шахслардан талаб қилиш тақиқланганлигини инобатга олиб, ариза берувчидан Низомнинг аввалги таҳрири 10-банди а), б), в), г), д), е) кичик бандларида келтирилган ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.

Субсидия тақдим этишнинг манзиллилигини ва ҳақиқий муҳтож оилага етиб боришини таъминлаш мақсадида баҳолаш тизимида фақат оила аъзоларининг (турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандлари) даромадларини инобатга олиш ва баҳолашда ижтимоий мезонлар асосида тижорат банклари томонидан хулоса бермаслиги инобатга олиниб, тижорат банкларининг тизимдаги иштироки тугатилди.

Баҳолаш тизимидан ортиқча бюрократик ва коррупсион омилларни камайтириш мақсадида комиссия фаолияти автоматлаштирилиб, тизимда иштирок этувчи масъул ташкилотларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда комиссия таркибига киритилган ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарлари зиммасига юклатилди.

Шунингдек, Низом билан баҳолаш натижаларини комиссия йиғилиши баённомаси билан расмийлаштириш амалиёти бекор қилинганлиги сабабли комиссия йиғилиши билан боғлиқ бўлган бандлар чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун субсидия ажратилганлиги ёки рад қилинганлиги тўғрисида ЯИДХП орқали ариза берувчига “СМС” хабар юбориш тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга давлат бюджетидан ажратиладиган бошланғич бадал субсидиясининг қатъий белгиланган миқдори ва ипотека кредитининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича субсидия ажратилиши кўрсатилиши ҳамда ипотека кредитини ажратиш тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

 

Ангор туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс