Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Оромгоҳлар фаолияти йўлга қўйилди

Ангор туманида ёз мавсумида болажонларни дам олдириш ва соғломлаштириш мақсадида жорий йилнинг 2-июнь кунидан бошлаб мактаблар қошида оромгоҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Айни кунларда тумандаги 6 та кундузги соғломлаштириш майдончаларида 750 нафар ўқувчи дам олмоқда.

Жумладан, 14-сонли умумтаълим мактабида ҳам оромгоҳ ташкил этилган ва болажонлар учун барча зарур шароит яратилган.

– Оромгоҳимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ғояларини сингдиришга ҳаракат қилганмиз, – дейди мактаб директори Зафар Жумаев. – Ўқувчилар ёзги таътилда асосан дам олиши зарур. Чунинг учун оромгоҳ дастурида спорт, меҳнат ва мусиқа тўгараклари фаолиятига алоҳида эътибор берилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс