Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор туманида фаолият юритаётган бюджет ташкилотлари раҳбар ва ҳисобчилари диққатига!

 2022 йил йилда бир марта апрел ойи учун  тақдим этиладиган  1-иҳ шакли  давлат статистик ҳисоботини юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 2022 йилнинг  27-майдан кечиктирмай статистика органларига интернет орқали тақдим этишлари шарт.

Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.стат.уз ва вилоят статистика бошқармасининг www.сурхонстат.уз сайтидан ёки  туман статистика бўлимидан  олишларингиз мумкин.

Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг  215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

 

Ангор туман статистика бўлими

Тел: 76-31-21-258

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс