Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
2023-йилда юртимизда Аҳолини рўйхатга олиш қайси манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Чет эл давлатлари тажрибасидан маълумки, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш кўп меҳнат ва маблағ талаб этади. Бунинг учун тадбирни молиялаштириш манбаларини аниқлаштириб олиш ҳам муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Юртимизда 2023-йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини молиялаштириш, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясига мувофиқ, Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва бошқа масъул идоралар
ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдолари ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.

Маълумот тариқасида, 2010-йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига сарфланган харажатлар қиймати ўртача аҳоли жон бошига Тожикистонда 1,31 АҚШ долларини, Қирғизистонда 1,12 АҚШ долларини, Озарбайжонда 1,03 АҚШ долларини, Молдовада 2,15 АҚШ долларини, Россия Федератсиясида 3,81 АҚШ долларини ташкил этган.

                                                                                                                                       Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс