Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ғалла-2022

Ангор туман дон маҳсулотларини қабул қилиш шохобчасида “Ғалла-2022” ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик жараёнига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Усмон Туропов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев, сектор раҳбарлари ҳамда соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари, агро кластерлар, фермер хўжаликлари шунингдек, отряд раҳбарлари ва аъзолари иштирок этишди.
Жорий йил ғалла ҳосили учун тумандаги 26 та фермер хўжалиги ва “Замин Ангор кластер” МЧЖлар томонидан 5650 гектар майдонга ғалла экилиб парвариш қилинди. Ғалла ўрим йиғим мавсумини тез ва қисқа вақтларда ўтказиш бўйича 10 та отряд шакллантирилган.
Семинарда бажарилиши лозим масалалар белгилаб олиниб, тадбир якунида комбайн операторлари ва ёрдамчиларига 1 қопдан ун, 1 қопдан картошка, 1 қопдан пиёз, 5 л дан ёғ, 10 кгдан гуруч ҳамда 2 млн сўмдан нақд пул маблағлари тўлаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс