Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
СЎНГГИ ПУШАЙМОННИНГ НАФИ ЙЎҚ

Халқимизда “Кўза кунда эмас, кунида синади”, деган нақл бор. Бу нақл ўзбошимчалик билан оқибати хайрли тугамайдиган ишга киришаётганларга қарата айтилади. Бу кўп асрлар синовидан ўтган тажриба асосида юзага келган хулосадир. Бепарво, ўзбошимча, қоидабузар кишилар эса доимо жабр тортиб, қилмишидан пушаймон бўлишган. Сўнгги пушаймоннинг эса асло фойдаси бўлмайди.

Яқинда худди ана шундай воқеа Соли Файзуллаевнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам бошига тушди. У бир танишидан ҳужжатсиз трактор сотиб олади. Уни ҳайдашни наридан бери ўрганиб олиб, ҳужжатсиз тракторни бошқарув ҳужжатсиз қишлоғида ҳайдаб юраверади. Яна бунинг устига, тракторда одам ташиш қатъиян тақиқланганига қарамасдан, трактор тележкасида бемалол одам ташишга журъат қилади.

Кунлардан бир куни унинг бу бепарволиги қимматга тушди. С.Файзуллаев трактор бошқарув рулида бироз носозлик борлигини сезган бўлса-да, техник носозликка парво қилмай ўзининг маҳоратига ишониб, тоғнинг баланд қисмидан пастга тезлик билан тушиб келаётганда трактор бошқарувини йўқотди. “Т-16” маркали тракторда 9 нафар йўловчи бор эди. Ҳужжатсиз тракторчининг бузуқ трактори йўл четига ағанади. Трактор тележкасидаги одамлар анча жабр кўрди ва ҳатто улардан бирови касалхонага етказиб борилганлигига қарамасдан оғир жароҳат олганлиги туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Мана сизга қонунни бузиб иш тутишнинг бир мисоли. Одил суд судланувчига айбига яраша жазо тайинлади.

Нохуш ҳодисадан сўнг кўзи чарақлаб очилган айбланувчи ўз айбини тан олиб, кечирим сўради, қилган ишига минг бора пушаймон эканлигини билдирди. Аммо, сўнгги пушаймоннинг фойдаси кимга тегибдики, унга наф келтирса.

Шундай экан, азизлар, ҳар ишда ва ҳамма вақт қонун ва қоидаларга риоя қилайлик. Қоидага амал қилган, қоида талабларини бажарган инсон асло пушаймон чекмайди.

  

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

                                          С.Сувонқулов

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс