Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Жиноят жазосиз қолмайди

Жорий йилнинг 15-феврал куни Ангор туманининг учинчи сектор биносида сайёр суд ўтказилди. Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан ўтказилган сайёр судда туман ИИО Пробация гуруҳи назорати остида бўлган 157 нафар шахс иштирок этди. Суд давомида туман ИИБ бошлиғининг 7 нафар назорат остидаги шахслар бўйича тақдимномаси кўриб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан 6 нафар назорат остидаги шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди. Афсуски, озодликни чеклаш жазосида белгиланган тартибларга риоя қилмаганлиги сабабли бир нафар назорат остидаги шахс Ангор туман суди томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Хулоса қилиб айтганда, адашганларга йўл кўрсатиб, уларга меҳр қўлини чўзиш халқимизга хос фазилатдир. Бироқ, шуни унутмаслик керакки, жиноят жазосиз қолмайди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс