Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
“Азизбек Шеробод–экспорт” фермер хўжалиги

Ангор туманини ижтимоий иктисодий ривожлантириш инвестиция дастурига асосан 2021-2022 йилларда 77 та, умумий қиймати 743 млрд 920 миллион сўмлик ҳудудий лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Лойихалар натижасида 1983 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Жумладан, “Карвон” маҳалласидаги “Азизбек Шеробод–экспорт” фермер хўжалиги туяқушчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.  Ҳозирда фермер хўжалигида 5 та иш ўрни яратилган.

“Азизбек Шеробод–экспорт” фермер хўжалигида 50 бошдан ортиқ қорамоллар бўлиб, уларнинг сонини янада кўпайтириш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида аҳолининг арзон ва сифатли гўшт маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим ўрин тутади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс