Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими хориждаги ёшлар билан суҳбатлашди

Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов хорижда ўқиётган, ишлаётган ангорлик ёшлар билан онлайн учрашув ўтказди.
Учрашувда сектор раҳбарлари, ташкилотлар масъуллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди. Уларнинг яшаш шароити ва ўқиш жараёнлари билан қизиқди. Шунингдек, ёшларнинг таклифлари ва ташаббусларини тинглади.

Онлайн учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, билдирилган таклифларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс