Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун,  5 ноябр куни халқ депутатлари Ангор туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи  сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари қатнашди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Шоҳжаҳон Абдуллаев бошқариб борди.

    Сессия давомида  Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан Ангор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Болтаевнинг ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, сессиядаги кейинги масала Ангор туман прокурори С.Рамазоновнинг 2021 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

Сессия давомида Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси А.Мамараимов ҳамда Жиноят ишлари бўйича Ангор тумани суди раиси К.Хидировларнинг 2021 йил 9 ой давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.

Сессияда бошқа кун тартибига қўйилган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

  Сессиясида муҳокама этилган масалалар бўйича қарорлар қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс