2023-йил 1-чорак якуни учун тақдим этиладиган 4-меҳнат шакли (чораклик) давлат статистик ҳисоботини юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 2023-йилнинг 6-апрелидан кечиктирмай;
2023-йил 1-чорак якуни учун тақдим этиладиган 4-ФХ шакли (чораклик) давлат статистика ҳисоботини фермер хўжаликлари 2023-йилнинг 5-апрелидан кечиктирмай;
2023-йил 1-чорак якуни учун тақдим этиладиган 4-ДХ шакли (чораклик) давлат статистика ҳисоботини Маҳалла фуқаролар йиғинлари 2023-йилнинг 5-апрелидан кечиктирмай;
Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва вилоят статистика бошқармасининг www.surxonstat.uz сайтидан ёки туман статистика бўлимидан олишларингиз мумкин.
Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Ангор туман статистика бўлими
Тел: 76-31-21-258
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024
2 изоҳ