Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Эълон
Эълонлар / 2023-01-17

Ангор туманида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари диққатига!

2022 йил якуни учун тақдим этиладиган 1-КБ шакли (йиллик) давлат статистик ҳисоботини кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2023 йилнинг 26 февралидан кечиктирмай;

1-нотижорат шакли (йиллик) давлат статистик ҳисоботини нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ дан ташқари) 2023 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;

1-ФХ шакли (йиллик) давлат статистик ҳисоботини фермер хўжаликлари 2023 йилнинг 25 февралидан кечиктирмай;

1-ННТ шакли (йиллик) давлат статистик ҳисоботини жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2023 йилнинг 2 мартидан кечиктирмай;

          2022 йил якуни учун  йиллик  1-меҳнат шакли  (йиллик) давлат статистик ҳисоботини юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 2023 йилнинг 31-январидан кечиктирмай;

 Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.стат.уз ва вилоят статистика бошқармасининг www.сурхонстат.уз сайтидан ёки туман статистика бўлимидан  олишларингиз мумкин.

Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

 

Ангор туман статистика бўлими

Тел: 31-21-258

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс