Ёшлар бандлиги таъминланмоқда
08.06.2020 235 0 root

Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Янгиликлар
Ҳозирги кунда Ангор туманида ёшларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, уларнинг ҳунар эгаллашлари ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имконият яратилган. “Ангор Сурхон томорқа хизмати” МЧЖда Ойбек Каримов раҳбарлигида 20 нафардан ортиқ ёшларга темирчилик ҳунари ўргатиб келинмоқда. МЧЖ илк фаолиятини бошлаган вақтида 2 та иш ўрни яратилган бўлса, бугунги кунга келиб 10 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар ишга қабул қилинган.
-Туманимизда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун субсидия асосида бир сотихли иссиқхона қуриб берилаяпти. Биз ана шу иссиқхоналарни тайёрлаяпмиз. Бундан ташқари, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳа бўйича гилам тўқиш  дастгоҳини ҳозирлаяпмиз. Бу ерда ёшларимиз ҳунар эгаллаш билан бир қаторда оилавий бюджетига қўшимча даромад топишади. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтиришни режалаштирганмиз,-дейди Ойбек Каримов.
        Ангор тумани ҳокими ўринбосари Жамшид Чориев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шерзод Олимовлар МЧЖ фаолияти билан танишиб, ёшлар билан суҳбатлашдилар. 
Албатта, ҳунарли бўлган ҳар бир ёшнинг бандлигини таъминлаш орқали мамлакат ривожига ҳисса қўшаётганларнинг сафини кенгайтиришга эришиш мумкин. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Томорқа кони фойда Томорқа кони фойда
Халқимиз азалдан деҳқончилик қилиб, ердан унумли фойдаланади.
Қўли гул ҳунарманд Қўли гул ҳунарманд
Юртимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Прокурор билан учрашув Прокурор билан учрашув
Сурхондарё вилояти2-сектор раҳбари, вилоят прокурори Садриддин Абдуллаевич Турдиев томонидан Ангор туманида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилиб,
Беш ташаббус Беш ташаббус
Юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун алоҳида эътибор қаратилади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий
“5 ташаббус 5 имконият” “5 ташаббус 5 имконият”
Юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун алоҳида эътибор қаратилади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив