Янги лойиҳалар амалда
26.05.2020 222 0 root

Янги лойиҳалар амалда

Янгиликлар
      Ангор туманида чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда чорвачилик йўналиши бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Унга кўра 31,5 млрд сўм эвазига 1164 та наслли қорамол олиб келиш кўзда тутилган. Айни пайтгача Голландия давлатидан наслли қорамоллар олиб келиниб, чорва эгаларига топширилмоқда.
    Хусусан, туманнинг “Хомкон” маҳалласидаги “Adhambek izlari” фермер хўжалигига 2020 йилги инвестиция дастурига асосан чорвачиликни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун халқ банкидан кредит ажратилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 949 млн сўм маблағ ажратилиб, шундан банк кредити 728 млн сўм, тадбиркор маблағи 221 млн сўмни ташкил этади.
     -Голландиядан 33 бош наслли қорамол олиб келдик. Улар яқинда болалайди. Сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Ҳозирги кунда 2 киши доимий иш билан банд. Келгусида қорамоллар сонини кўпайтириш орқали янги иш ўринлари яратишни ҳам режалаштирганмиз,-дейди Аслиддин Маматқобилов.
  Юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятлар сабаб чорвачилик тармоғи кенгайиб бормоқда. Бу ўз навбатида аҳолини сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.
Telegramm: https://t.me/athmx
Расмий веб сайт: 
www.angor.uz

 
Чорвачилик қўшимча даромад Чорвачилик қўшимча даромад
​​Ангор туманида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Иссиқхона даромад манбаи Иссиқхона даромад манбаи
Ангор туманининг “Гиламбоб” маҳалласи биринчи сектор ҳудудида жойлашган. .
Биз коронавирусга қарши биргаликда курашамиз Биз коронавирусга қарши биргаликда курашамиз
Маълумки, дезинфекция юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмларни йўқ қилиш мақсадида амалга оширилади.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа
Азиз воҳадошлар! Авваломбор, барчангизни юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман. Сизларга мустаҳкам
Сурхондарёда ёввойи қамишдан тайёрланган маҳсулотдан замонавий мебеллар ишлаб чиқарадиган янги корхона фойдаланишга топширилди Сурхондарёда ёввойи қамишдан тайёрланган
Термиз шаҳрида барча турдаги мебель жиҳозлари ва замонавий МДФ эшикларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Комфорт мебель сервис” масъулияти чекланган
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив