Томорқа кони фойда
25.05.2020 178 0 root

Томорқа кони фойда

Янгиликлар
Халқимиз азалдан деҳқончилик қилиб, ердан унумли фойдаланади. Шу боис йилнинг тўрт фаслида ҳам бозорларимиз тўкин-сочин ва обод. Ангор тумани аҳолиси ҳам деҳқончилик билан шуғулланиб, даромад топади. Туманнинг  “Гиламбоб” маҳалласида яшовчи Бобоёр Қулбоев 15 сотих томорқасининг 4 сотихига иссиқхона ташкил қилган. Ҳозирги кунда помидор ҳосилини йиғиб олмоқда. 


- 2018 йилда иссиқхона қурганмиз. Шу йиллар давомида бодринг, гулкарам етиштириб харидорларга етказиб бердик. Жорий йилда эса помидорнинг  "Чинто" (Сinto) F1 навидан экдик. Ҳозирги кунга қадар 2 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олдик,-дейди Бобоёр Қулбоев.

Бобоёр Қулбоев помидор ҳосилини йиғиб олгандан сўнг бодринг экишни мақсад қилган. Оиланинг 3 нафар аъзоси доимий иш билан банд. Келгусида яна 4 сотихга иссиқхона қуришни ўз олдига мақсад қилган тумандошимиз қишлоқ хўжалиги мақсулотларини етиштириб, экспорт қилишни ҳам режалаштирган. Бундан ташқари Бобоёр Қулбоев томорқанинг очиқ ер майдонидан ҳам самарали фойдаланишни йўлга қўйган.
Албатта, бободеҳқонларимиз меҳнати сабаб бозорларимиз обод, дастурхонларимиз тўкин-сочин бўлади.
Қўли гул ҳунарманд Қўли гул ҳунарманд
Юртимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Оила-муқаддас даргоҳ Оила-муқаддас даргоҳ
Оила жамиятнинг асосий таянчи саналади.
Иссиқхона даромад манбаи Иссиқхона даромад манбаи
Ангор туманининг “Гиламбоб” маҳалласи биринчи сектор ҳудудида жойлашган. .
Ёшлар иш билан таъминланмоқда Ёшлар иш билан таъминланмоқда
Ангор туманидаги “Илғор” маҳалласида “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилган.
Халқ фаровонлиги йўлида Халқ фаровонлиги йўлида
Жорий йилнинг 15 февраль кунида туман ҳокими У. Турапов, сектор рахбарлари ва тегишли мутасаддилар иштирокида туманнинг "Баҳор", "Илғор", "Тўлқин" ва
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив