Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди
05.01.2020 163 0 root

Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони

Янгиликлар
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида ўтказилган 2019 йилда спорт бўйича юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларни тантанали тақдирлаш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ёш авлодни жисмонан камолга етказиб, Ўзбекистоннинг довруғини дунёга кенг тараннум этишда юксак самаралар бераётганини таъкидланди. Ёшларнинг Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва буюк аждодлар анъанасига ҳурмат туйғусини юксалтираётгани қайд этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи ўқиб эшиттирилди. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишларнинг амалга оширилишидаги ҳиссаси учун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Аввал хабар берганимиздек, тантанали маросимда бокснинг АИБА йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда спортнинг каратэ тури бўйича халқаро турнирлар совриндори, Осиё чемпионати олтин медали соҳиби Сайриддин Сайматовга 25 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди. Мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари учун бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар қимматбаҳо совғалар, пул мукофотларига сазовор бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, Якунланаётган йилда сурхондарёлик спортчилар ҳам Жаҳон, Осиё, республика миқёсида ўтказилган нуфузли мусобақаларда 719 та олтин, кумуш ва бронза медални қўлга киритиб, воҳа шарафини муносиб ҳимоя қилгани бунга яққол далилдир.

 

Айни пайтда Баҳодир Жалолов, Шарофиддин Лутфуллаев, Ҳикматулло Тўраев, Лобар Хуррамова, Гулжаной Наимова, Шоҳрух Ражабов, Ситора Ҳамидова, Садриддин Сайматов каби ёш спортчилар 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларида Ватанимиз шаънини шараф билан ҳимоя қилишга пухта ҳозирлик кўриб, юксак ишончни оқлаш учун барча замонавий шароитларга эга иншоотларда жисмонан тобланмоқда.
2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари аттестациядан ўта олмаган. Улар ишдан бўшатилди 2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари
Бугун, 4 январь куни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. ДСҚ раисининг
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа
Азиз воҳадошлар! Авваломбор, барчангизни юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман. Сизларга мустаҳкам
Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди Термизда оила институти масалаларига бағишланган
Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. АҚШ
Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида бўлиб ўтган Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун Мудофаа вазирлигининг воҳадаги ҳарбий хизматчилари
Янги йил арафасида яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди Янги йил арафасида яна бир янги боғча
Термиз шаҳрида 14-давлат мактабгача таълим муассасасининг замонавий усулда бунёд этилган янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив