Оила-муқаддас даргоҳ
15.05.2020 156 0 root

Оила-муқаддас даргоҳ

Янгиликлар

Оила жамиятнинг асосий таянчи саналади. Кучли давлатнинг мустаҳкам пойдевори ҳам оиладир. Юртимиз тараққиёти оилалар фаровонлиги, унда вояга етаётган фарзандларнинг соғлом ва баркамоллиги билан боғлиқ. Бугунги кунда давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор сабаб намунали оилалар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда. Ангор туманида ҳам ҳар жиҳатдан ёшларга ўрнак бўладиган оилалар кўпчиликни ташкил қилади.

Гиламбоб” маҳалласида истиқомат қилувчи Нормўминовлар оиласи ана шундай хонадонлардан биридир. Рўзи Нормўминов ҳамда Дилором Мирзакаримоваларнинг турмуш қурганлигига 44 йил бўлди. Оилада 5 нафар 3 ўғил, 2 қизни вояга етказишди. Улар ўғил-қизлари тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратишди. Ҳозирги кунда фарзандлари юртимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Рўзи Нормўминов ҳамда Дилором Мирзакаримовалар 14 нафар набира ва бир нафарчеваралар даврасида кексалик гаштини сурмоқдалар.


 "Юқори Таллимарон" маҳалласида яшовчи Худойқуловлар  оиласига ҳам кўпчилик ҳавас билан қарайди. Оила бошлиғи Абдусаттор Ҳудойқулов турмуш ўртоғи Пардахол  Эшимова билан биргаликда 5 нафар уч ўғил, икки  қизни тарбиялаб вояга етказдилар. Бугунги кунда фарзандлари ҳарбий, ўқитувчи ва тадбиркор сифатида  фаолият олиб боришмоқда. Абдусаттор Ҳудойқулов ҳамда Пардахол  Эшимовалар 7 нафар набиралар тарбиясида ҳам фарзандларига бош-қош бўлиб келмоқда. 

Худойқуловлар оиласи деҳқончилик билан ҳам шуғулланишади. Бу йил томорқанинг 15 сотихига экилган анордан 20 млн даромад қилишди. Шунингдек, 7 сотихли иссиқхонага помидор, бодринг экиб 60 млн фойда олишди.


Оқибатли, меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳр-оқибатли бўлади. Ва албатта, бундай оилаларда улғайган фарзандлар жамият тараққиёти учун ҳам хизмат қиладиган ўғил-қизлар бўлиб улғаяди.

Ангор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Иссиқхона даромад манбаи Иссиқхона даромад манбаи
Ангор туманининг “Гиламбоб” маҳалласи биринчи сектор ҳудудида жойлашган. .
Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда
Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўп миллатли Ўзбекистон ҳам ғалабани қўлга киритишда муносиб ҳисса қўшган. Шунинг учун ҳар йили 9-май-Ғалаба байрами
Мақсадимиз оилаларни асраш Мақсадимиз оилаларни асраш
Оила-жамиятнинг кичик бир бўғини. Бу мўъжаз ватан умримизга мазмун, ҳаётимизга файз бағишлайди.
Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди Термизда оила институти масалаларига бағишланган
Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. АҚШ
“Президент арчаси”: Болажонлар чеҳрасига кўчган бахт “Президент арчаси”: Болажонлар чеҳрасига кўчган
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам “Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошалари бошланди.
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив