Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда
09.05.2020 147 0 root

Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда

Янгиликлар
 Бугун, 9-май санасида ҳар йилги анъанага кўра Ангор тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, туман мудофаа ишлари бўлими, 520-СЧР батальони, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

 Дастлаб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилди. Ундан сўнг фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийлар, шунингдек, мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси учун хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташриф буюрилди. 
 Туман ҳокими Усмон Турапов ҳамда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Н.Султонов “Қорасув” маҳалласида яшаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қурбон бобо Азимов хонадонида бўлдилар.
Дастлаб, отахон хотираси ёдга олинди. Урушдаги жасорати учун “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилейи медали ҳамда уруш йилларига бағишланган “Ўзбекистонлик иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари”, “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоблар Қурбон Азимов фарзандларига тақдим этилди.


 Туман ҳокими Усмон Турапов “Зартепа” маҳалласида яшовчи Нормурод бобо Хонимқулов хонадонида ҳам бўлиб, уларга ғалабага қўшган ҳиссаси учун берилган медаллар ва эсдалик совғаларни топширди. Шунингдек, отахонга тиббий дори-дармон воситалари ҳам берилди.
 

      Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган 101 нафар тумандошларимиз ҳозирги кунда кексалик гаштини сурмоқдалар. Мутасаддилар уларнинг ҳар бири хонадонларида бўлиб, байрам билан табриклашди.
 Туманнинг “Чинобод” маҳалласида вояга етган Ҳушбоқ Чориев Бухоро вилоятининг “Когон” шаҳрида хизмат вазифасини ўтаётган вақтида мардларча ҳалок бўлган. Байрам муносабати билан ҳарбий хизматчининг оила-аъзолари ҳолидан ҳам хабар олинди. 
Ватан осойишталиги, тинчлиги йўлида хизмат қилган инсонларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари ёшларни садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди. Зеро, хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир
Ангорда семинар бўлиб ўтди Ангорда семинар бўлиб ўтди
Бугун, 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азиз Икромов Ангор туманига ташриф буюрди. Маълумот ўрнида
Маҳалла ва оила давлатимиз эътиборида Маҳалла ва оила давлатимиз эътиборида
Бугун, 13 март санасида Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида семинар бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг учинчи
Бугун, 25 февраль куни Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Иккинчи сессия Иккинчи сессия
Халқ депутатлари Ангор туманиКенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида бўлиб ўтган Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун Мудофаа вазирлигининг воҳадаги ҳарбий хизматчилари
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив