Эзгулик карвони
30.03.2020 200 0 root

Эзгулик карвони

Янгиликлар
Айни кунларда халқимиз синовли кунларни бошидан ўтказмоқда. Давлатимиз томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Уйда қолинг” шиори остида аҳоли саломатлигини асрашга ҳаракат қилинмоқда. Эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Бу эзгу ишлар Ангор туманида ҳам кенг миқёсида амалга оширилмоқда. 
 
"Covid-19" пандемияси сабабли Ангор туманида "Биз биргаликда курашамиз" шиори остида ҳайрия эҳсони акцияси давом эттирилмоқда.

 Туман ҳокими Усмон Турапов ташаббуси билан "Эзгулик карвони" ташкил этилди. Туман ҳокимлиги ходимларининг таклифларига кўра бир кунлик иш ҳақи ҳисобидан озиқ-овқат-гўшт, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ёғ, қуруқ чой, макарон, шакар маҳсулотлари 6 та сектор кесимида тарқатилди. Бундан ташқари, ушбу акция доирасида "Уйда қолинг" шиори остида халқ банки туман филиалининг сайёр кассалари орқали кексаларга пенсия пуллари хонадонларига етказиб берилди.Туманнинг “Каттақум” маҳалласида яшовчи 103 ёшни қарши олган Бибигул момо Холёрова юртимизда кексалар учун алоҳида эътибор қаратилганлигидан мамнун эканлигини ва бирдамлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат бўлган жойдан касаллик албатта, бартараф этилишини таъкидлаб ўтди. 

“Эзгулик карвони” тумандаги 36 та маҳалладаги 60 та эҳтиёжманд оила хонадонига кириб борди. Туман аҳолиси давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан миннатдор эканлигини билдиришди.
 
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак. Ижтимоий ҳимояга оилаларнинг кўнглига оз бўлсада хурсандчилик улашиш мақсадида Ангор туманида ташкил этилган “Эзгулик карвони” ҳайрия эҳсони акцияси давом эттирилади.
 
Тадбиркорлар халқ билан бирга Тадбиркорлар халқ билан бирга
Юртимизда covid-19 пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Фуқароларимиздан инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида
Биз коронавирусга қаршимиз Биз коронавирусга қаршимиз
Юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётгани каби Ангор туманида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида самарали ишлар
Ёшлар билан учрашув Ёшлар билан учрашув
Ангор туманида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари давом эттирилмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ангор туманида свет ўчишидан қийналаётган халқ ва беморлар” сарлавҳали хабар юзасидан расмий баёнот Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ангор туманида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир
Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди Термизда оила институти масалаларига бағишланган
Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. АҚШ
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив