Расмий муносабат
18.03.2020 116 0 root

Расмий муносабат

Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда “Ангор туман ҳокимлиги 102 га тел. қилсак группа жўнатмади учаскавой келиб ариза қилинглар деб кетти пичоқ билан келди онамга ташланди. Пичоқ отти ашёвий далил сифатида олиб ҳам кетмади. 15 киши ичиб бостириб келишди Ҳозирнинг ўзига келиб ҳал қилиб кетсин. Талаб қиламан жуда катта жанжал қилишди ҳозирга талаб қиламан. 
Зартепа маҳалласи ҳам жим туман ИИБ ҳам жим нима силарга инсон ҳаёти муҳим эмасми нега ҳамма бефарқ ҳеч ким келмайди На маҳалла на ИИБ.
Доимгидек Ангор туман ҳокимлиги жим қонун устуворлиги қаерда қолди?” мазмунида тарқалган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум бўлди.
    Ангор туманида 2020 йилнинг 17 март куни тахминан кечги соат 21-30 лар чамасида Ангор тумани “Зартепа” маҳалласида яшовчи Т.Ф. исмли аёлнинг яшаш уйи олдида, ушбу маҳаллага кўчиб келиб уй қуриб яшаб келаётган Музработ тумани “Орият” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ж. билан Ангор тумани “Зартепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.И. маст ҳолатда ўзаро жанжал чиқариб ўзида бўлган металдан ясалган ош пичоғини отиб юборган, натижада пичоқ Қ.Ж.нинг ёнида турган онаси И.П.нинг чап елка қисмига тегиб айланиб кетиши натижасида, тўғри фуқаро Қ.Ж.нинг бош қисмига тегиб кесиб юборган.
Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида Б.И.нинг қўлида бўлган металдан ясалган ош пичоғи далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Ж.нинг аризаси олиниб, Ангор туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида мавжуд қайд қилиш китобига 2020 йилнинг 18 март кунида қайд этилган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, воқеа содир бўлган вақтда 15 нафар маст ҳолатдаги фуқаролар Қ.Ж.нинг хонадонига бостириб бормаганлиги, воқеа жойида 5 нафар фуқаро бўлганлиги улар ҳам жанжални бартараф қилиш мақсадида борганлиги, уларнинг бирортасида мастлик ҳолати ҳамда тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ҳозирги вақтда фуқаро Қ.Ж.нинг “бош ўнг тепа соҳасида 1.5х0.5 см ўлчамдаги эзилиб йиртилган” жароҳати мавжудлиги аниқланиб, Ангор туман тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлимида ётиб даволанаётганлиги ҳамда Ангор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Судга оид тиббий экспертизаси тайинланиб, Республика суд-тиббий илмий амалий маркази Сурхондарё вилоят филиалидан ўтиш учун 2020 йилнинг 18 март куни йўлланма берилган. 
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ангор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 
Ўқув-амалий семинар Ўқув-амалий семинар
Жорий йилнинг 14 март куни Ангор тумани “Илғор” маҳалласида ташкил этилган “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперативида
Маҳалла ва оила давлатимиз эътиборида Маҳалла ва оила давлатимиз эътиборида
Бугун, 13 март санасида Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида семинар бўлиб ўтди.
Навбатдаги қабул Навбатдаги қабул
Бугун, 6 март куни Ангор тумани ҳокими Усмон Турапов фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.
БАНКА ИЧИДАГИ ЗАҲАР БАНКА ИЧИДАГИ ЗАҲАР
Пишиқчилик мавсуми ҳамма уй бекаларимиз қишки мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида уйларида консервалар тайёрлашни бошлайдилар.
2020 йил 18 январь куни ижтимоий тармоқларда “Новшаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаро Гаппаров Эркиннинг “Ангор туман келажагига болта урилди. Ангор туман халқи учун оғир кунлар бошланди.” сарлавҳали хабари юзасидан расмий баёнот 2020 йил 18 январь куни ижтимоий тармоқларда
Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг 2018 йил 10 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Усмон Турапов Ангор туман ҳокими вазифасини
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив