Ўқув-амалий семинар
14.03.2020 315 0 root

Ўқув-амалий семинар

Янгиликлар
Жорий йилнинг 14 март куни Ангор тумани “Илғор” маҳалласида ташкил этилган “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперативида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўқув-амалий семинар ташкил этилди. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кооперативи фаолияти билан танишиш ва ушбу кооперативини барча ҳудудларга жорий этиш орқали камбағалчиликни қисқартириш” мавзусида ўтказилган семинарга республикамизнинг барча ҳудудларидан меҳмонлар ташриф буюришди. Шунингдек, семинарда туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, фермер ҳамда аҳоли томорқа ер эгалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
 
Тадбир иштирокчилари ҳудуддаги фойдаланилмай, қаровсиз ётган 91,4 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги кооперативига айлантирилганлиги, 10 гектар бўз ер аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан
50нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар ҳамда ёшларга 20 сотихдан бириктирилганлиги, шу асосда юздан ортиқ кишининг бандлиги таъминланиши ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.
Бундан ташқари кооператив фаолияти билан яқиндан таниш мақсадида амалий ишлар билан ҳам танишдилар. Эндиликда намуна сифатида жорий қилинган “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” кооперативидаги бу тажриба республика миқёсида оммалаштирилади. 
Ёшлар иш билан таъминланмоқда Ёшлар иш билан таъминланмоқда
Ангор туманидаги “Илғор” маҳалласида “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилган.
Мактабда семинар Мактабда семинар
Жорий йилнинг 20 февраль куни Ангор туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида “Тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан иқтидорли ўқувчилар билан
Мактабда семинар Мактабда семинар
Бугун тумандаги 24-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни
Халқ фаровонлиги йўлида Халқ фаровонлиги йўлида
Жорий йилнинг 15 февраль кунида туман ҳокими У. Турапов, сектор рахбарлари ва тегишли мутасаддилар иштирокида туманнинг "Баҳор", "Илғор", "Тўлқин" ва
Ҳоким ва ёшлар Ҳоким ва ёшлар
Ангор туманидаги " Илғор " ма ҳ алласида "Ҳ оким ва ёшлар " учрашуви б ў либ ў тди . Дастлаб , иштирокчилар " Сурхон Ангор Фрутс Қишлоқ хўжалиги "
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив