Янги йил арафасида яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди
05.01.2020 195 0 root

Янги йил арафасида яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди

Янгиликлар

Термиз шаҳрида 14-давлат мактабгача таълим муассасасининг замонавий усулда бунёд этилган янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган болажонларни ҳар тарафлама баркамол камолга етказиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айлангани алоҳида таъкидланди.

 

Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Шунга мувофиқ мамлакатимизда давлат, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари бунёд этилиб, жажжи болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва соғлом вояга етишига кенг имконият яратилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўзида Сурхондарё вилоятида 80 та давлат хусусий шерикчилик ва 15 та хусусий мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 36 давлат мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди, янгидан қурилди. Натижада воҳада болажонларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичи 32 фоизни ташкил этди.
Термиз шаҳрида қайтадан қурилган 150 ўринли 14-давлат мактабгача таълим муассасасини барпо этиш учун 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланиб, барча шароитлар яратилди.

 

- Болажонларнинг энг севимли байрами арафасида фойдаланишга топширилган икки қаватли муассасамиз жажжи фарзандларимиз учун ажойиб совға бўлди,­- дейди 14-давлат мактабгача таълим муассасаси мудираси Ф.Маматалиева.­ - Илгари боғчамиз мослаштирилган бинода жойлашгани сабабли унинг шароитлари ҳам ҳаминқадар эди. Эндиликда бу ерда болажонлар учун барча замонавий қулайликлар бор. Кенг, шинам ётоқхона, ошхона, машғулотлар хоналари болаларбоп мебель жиҳозлари, ранг-баранг ўйинчоқлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминланган. Ҳовлида болажонлар учун ёзги ўйин майдони барпо этилиб, замонавий усулда жиҳозланган.
Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов сўзга чиқди.
Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати узайтирилди Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш
Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди Термизда оила институти масалаларига бағишланган
Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. АҚШ
Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида ўтказилган 2019 йилда спорт бўйича юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларни тантанали
Узунликларнинг кўп йиллик орзуси амалга ошди Узунликларнинг кўп йиллик орзуси амалга ошди
Янги йил байрами арафасида Сурхондарё вилоят ҳудудий йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси йўлсозлари яна бир йирик бунёдкорлик лойиҳасини амалга
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди Сариосиё туманида замонавий янги боғча
Бугун, 30 декабрь куни Сариосиё туманидаги “Нуробод” маҳалласида “Adiba, Nozanin, Sojida ” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив