Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда
13.02.2020 176 0 root

Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда

Янгиликлар

Жорий йилнинг 29 январь санасида вилоят ҳокими Т.А.Боболов Ангор туманидаги “Навшаҳар” маҳалласида фуқаролар билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда аҳоли орасидаги муаммолар ўрганилиб,  мурожаатлар тингланганди. Унда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилганди.          Хусусан, аҳоли томонидан “Навшаҳар”, “Охунбобоев”, “Чинобод” маҳаллаларидаги ички йўлларни таъмирлаб бериш масаласидаги мурожаатлар қайт этилганди. Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Йўлларни таъмирлаш 7 февраль куни бошланди. Айни пайтда йўлларга шағал тошлар тўкилиб, текислаш жараёни давом этмоқда. 
Шунингдек, “Навшаҳар” маҳалласидаги поезд йўл кесишмасидан  86 та хўжалик яшайдиган ва “Дўстлик” қабристони жойлашган ҳудудга транспорт орқали ўтувчи йўлнинг йўқлиги ҳақидаги мурожаатлар ҳам бўлганди. Бу муаммо ҳам ўз ечимини топди. Шунингдек, “Темирйўлчилар” кўчасининг 500 метри ҳам таъмирланди.
Албатта, ҳар биримиз ўзимиз яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришга ҳиссамизни қўшсак, юртимиз янада обод ва кўркам бўлиб бораверади.
“Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви
Ангор туманида навбатдаги “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви жорий йилнинг 11 февраль куни 28-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Унда 300 нафардан
“Ҳоким ва ёшлар” “Ҳоким ва ёшлар”
Ангор туманидаги 3-умумтаълим мактабида 8-феврал куни “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Дастлаб, туман ҳокими Усмон Турапов 5 та муҳим ташаббус
Муаммолар ўрганилмоқда Муаммолар ўрганилмоқда
Ангор туманидаги “Улуғбек” маҳалласида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ангор туман адлия бўлими раҳбари Р.Бердиев, Республика маънавият ва
Халқ билан учрашув Халқ билан учрашув
Бугун вилоят ҳокими Т.А.Боболов Ангор туманидаги “Навшаҳар” маҳалласида фуқаролар билан учрашди.
2020 йил 18 январь куни ижтимоий тармоқларда “Новшаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаро Гаппаров Эркиннинг “Ангор туман келажагига болта урилди. Ангор туман халқи учун оғир кунлар бошланди.” сарлавҳали хабари юзасидан расмий баёнот 2020 йил 18 январь куни ижтимоий тармоқларда
Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг 2018 йил 10 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Усмон Турапов Ангор туман ҳокими вазифасини
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив