Стол тенниси бўйича “Раис кубоги” мусобақаси
19.11.2020 37 0 root

Стол тенниси бўйича “Раис кубоги” мусобақаси

Янгиликлар
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб,  мазкур лойиҳага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури”га асосан жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан режа ишлаб чиқилган. Режага кўра туман судлари ўртасида стол тенниси бўйича “Раис кубоги” мусобақаси ташкил қилинди.

 
     Маълумки, спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди.
     Мусобақада судьялар ва ходимлар иштирок этди. Якунда 1-ўринни жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди архивариуси А.Норбеков, 2-ўринни Ангор туман маъмурий суди архивариуси Б.Тўрамуродова 3-ўринни жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ҳайдовчиси Д.Қуватов қўлга киритди. Ғолибларга кубок ва фахрий ёрлиқлартопширилди.
 
Нигора Ҳасанова
Жиноят ишлари бўйча Ангор туман суди Девонхона мудири  
Оила турмуш доирасида содир этлаётган жиноятларнинг хуқуқий оқибатлари Оила турмуш доирасида содир этлаётган
Барқарор тарзда равнақ топаётган мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оила институтини
Спорт мусобақаси Спорт мусобақаси
Бугун, 3март куни Ангор туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида ҳоким соврини учун ўтказилаётган спорт мусобақасининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.
Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди Термизда оила институти масалаларига бағишланган
Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. АҚШ
Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида ўтказилган 2019 йилда спорт бўйича юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларни тантанали
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив