АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
28.10.2020 80 0 root

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

Янгиликлар
    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши белгиланди.
    Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, рўйхатга олиш ишларининг ўтказилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилиб, улар норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар асосида аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда тайёрлов тадбирларини ташкил этиш ва аҳолини рўйхатга олиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.
   Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланиши белгиланди.
    Давлат статистика қўмитаси:
      муҳим илмий ва олий таълим муассасалари иштирокида аҳолини рўйхатга олиш бўйича илмий-услубий ва қўлланма материаллар тайёрлайди;
    ҳар бир аҳоли пунктида аҳолини рўйхатга олишни мувофиқлаштирувчи рўйхатга олиш участкалари мудирларини, давлат статистика органлари ходимлари орасидан супервайзерлар (назоратчи инструкторларнинг) тайинланишини таъминлайди;
     туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда рўйхатга олувчи ходимларни ўқитишни, шунингдек, рўйхатга олиш варақаларини синов кўринишида тўлдириш бўйича амалий машғулотларни ташкил этади, кейинчалик хатоликларни таҳлил қилади ва юзага келган қийинчиликларни тушунтиради (ўқитиш ўрганилган материал тўғри ўзлаштирганлигини ва ўрганувчиларнинг ишга тайёрлик даражасини назорат қилиш билан якунланади);
      Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
      моддий-техник воситаларни сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмаларини машина ўқийдиган рўйхатга олиш варақаларини автоматик тарзда қайта ишлаш учун сервер ускуналари, сканерлар ва бошқа офис техникалари билан таъминлаш учун тендерлар ташкил этилишини ва ўтказилишини;
аҳолини рўйхатга олиш варақаларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизим яратилишини;
автоматлаштирилган тизимнинг шахслар ҳақида ахборот (СТИР, паспорт тизими ва ҳоказолар) олиш учун давлат органлари ахборот ресурслари билан интеграциясини;
      аҳолини рўйхатга олиш натижаларини олиш бўйича дастурий воситалар тайёрланишини таъминлайди;
    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ҳақида аҳолини (шу жумладан SMS-хабарнома орқали) хабардор қилиш ишларини мувофиқлаштиради. 
    А.Худоёров
Ангор тумани статистика бўлими бошлиғи
                             
 
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ
Ангор туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи Ангор туманида корхона ва ташкилотлар
Ангор туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи (2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига)
Республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тартиби,  моҳияти ва унинг истиқболлари Республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий
Чорвачилик қўшимча даромад Чорвачилик қўшимча даромад
​​Ангор туманида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати узайтирилди Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив