Билимли ва тажрибали кадрлар замон талаби
09.10.2020 21 0 root

Билимли ва тажрибали кадрлар замон талаби

Янгиликлар
      Биз бугун шиддат билан ривожланаётган даврда яшаяпмиз. Замон билан ҳамнафас яшаш, унинг бевосита иштирокчисига айланиш ўз қўлимизда. Барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмизки, юртимизда муҳтарам президентимиз ташаббуслари билан ўзгаришлар, янгиликлар амалга оширилмоқда. Шу боис ҳам дунё ҳамжамияти томонидан “Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Сўнги йилларда юртимизда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйилди ва юксак натижаларга эришилди. Албатта, бу тараққиёт йўли инсон омили билан боғлиқ. Ҳозирги даврда ҳар томонлама ташаббускор, шижоатли кадрларни тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ходимларнинг билим ва тажрибаси билан бир қаторда мантиқий ва ижодий фикр юритиши, юқори самара келтирадиган қарорлар қабул қилиши жуда муҳим. Ўтган давр мобайнида ёшларнинг ана шу қобилиятларига алоҳида эътибор қаратилди. Юрт ривожи йўлида масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар қўллаб-қувватланиб раҳбар сифати тайинланди. Ушбу ёш раҳбарлар қаторида менга ҳам ишонч билдирилиб, фаолиятимни Ангор тумани ҳокими сифатида давом эттиряпман. Бизга билдирилган ана шу катта ишонч ва масъулиятни ҳис этган ҳолда  “Янги Ўзбекистон” тараққиёти йўлида хизмат қилишга бел боғлаганмиз.
      Албатта, бугунги кунга қадар эришилган ютуқлар, муваффақиятларнинг барчаси ўзимизники, аммо камчиликлар борлигини ҳам унутмаслигимиз лозим. Босиб ўтган йўлимиздаги хато ва камчиликларга тўғри баҳо бера олишимиз ва натижаларни танқидий руҳда ўрганишимиз лозим.  Хатоларни такрорлаш эмас, балки ундан тўғри хулоса чиқариш ва уни ўз вақтида тўғирлаш иш унумдорлигини оширади. Бу ўз навбатида тараққиётга йўл очади. Олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун режани тўғри белгилай олишимиз ва аниқ дастурлар асосида иш фаолиятимизни олиб боришимиз жуда муҳим. Пухта ва ҳар томонлама ечими ўрганиб чиқилган чора-тадбирлар асосида иқтисодий барқарорликка эришилади. 
      Шуни унутмаслигимиз керакки, Янги Ўзбекистон халқининг дунёқараши кечага эмас. Улар ҳам давр билан ҳамоҳанг яшамоқда. Олдинга, фақат олдинга ҳаракат қилиб яшаётган халқимиз эртанги кунга ишонч ва умид билан қарайди. Бу амалга оширилаётган   ислоҳотларнинг натижасидир. 
      Ҳозирги пандемия шароитида яшашни ва ишлашни ўргандик. Бизнинг назаримиздан ҳеч бир соҳа четда қолиши керак эмас. Чунки, соҳалар ўзаро занжир каби бир-бирига боғлиқ. Ортда қолаётган тизим сабаб тараққиётга эриша олмаймиз. Бунинг учун эса бизга истиқболли кадрлар керак. Иқтидорли ва қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш муваффақиятларимиз гарови бўлиб хизмат қилади. Бугунги кун ёшлари учун яратилаётган шароитлар, қулайликлар кўлами кенг. Биз ёш раҳбарлар ҳам имкониятлардан фойдаланиб жамият тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Билимимиз, ғайратимиз, кучимиз ва меҳримиз билан хизмат қилишга доимо шаймиз. Албатта, бу борада атрофдагиларнинг таклиф ва мулоҳазалари биз учун муҳим. Барчамиз бирлашиб, шу она замин, ватанимиз тараққиёти йўлида меҳнат қиламиз. 

Шоҳжаҳон Абдуллаев
Ангор тумани ҳокими
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ
Беш ташаббус Беш ташаббус
Юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун алоҳида эътибор қаратилади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа
Азиз воҳадошлар! Авваломбор, барчангизни юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман. Сизларга мустаҳкам
Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди Термизда оила институти масалаларига бағишланган
Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. АҚШ
Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида ўтказилган 2019 йилда спорт бўйича юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларни тантанали
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив