Табаррук ёшли онахон
12.10.2020 100 0 root

Табаррук ёшли онахон

Янгиликлар
  Ҳаёт мураккаб. Баъзан у ўзининг меҳр-мурувватини кўрсатса, баъзан эса қаҳри-қаттиқлигини намойиш этади. Тўғри, инсон ўз сабр-тоқати, иродаси орқали барчасини енгиб ўтади. Бунда унга фарзандлари, яқинларининг борлиги куч бағишлайди. 

   Ангор туманининг “Юқори Таллашқон” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Упар ая Шодмонова тақдирнинг кўплаб оғир зарбаларига дуч келди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида турмуш ўртоғи Шодмон Арабов Ватан ҳимояси учун йўл олди. Бу вақтда фронт ортида эр-йигитлар вазифасини бажариш учун аёллар меҳнат қилишарди. Уруш қатнашчилари учун кийим-кечак, озиқ –овқат ҳозирлашарди. Упар ая ҳам кўпчилик қатори тиниб-тинчимасди. Турмуш ўртоғи жамоа хўжалигида чўпон бўлганлиги боис, урушга кетгач қўйларни боқади. Уларни соғиб, ёғини фронтга жўнатади. Мудҳиш кунлар, йилларга уланди. Ниҳоят, уруш тугаб Шодмон Авазов оиласи бағрига қайтади. Оиланинг кенжа фарзанди уч ойлик бўлган вақтида Шодмон Авазов бу ёруғ дунёни тарк этади. Ўша кезларда рўзғор тебратиш, 4 нафар фарзандни боқиш ёлғиз она зиммасида қолади. Упар ая кечалари эртанги кун ҳақида ўйлар, фарзандларининг қорнини туйғазиш ғамини ерди. У ўзининг ҳалол меҳнати ортидан фарзандларини улғайтирди. Туманимизнинг энг кекса онахони бу йил 103 ёшни қарши олдилар. Меҳнатда суяги қотган Упар ая фарзандлари, набира-ю, чевараларига бош-қош.
- Фарзандларим улғайгач, уйли жойли бўлишди. Набира, чеварали бўлдим. Оғир дамлар ортда қолди. Лекин, икки нафар фарзандимнинг ўлими қалбимни ларзага солади. Она учун бундан оғир, залворли юк бўлмаса керак,-дея ўксиниб фарзандларини ёдга олдилар онахон.
Бугунги кунда Упар аянинг 30 нафар набираси, 54 нафар чевараси бор. Онахон билан суҳбатлашиб, мустаҳкам хотира эгаси эканлигига амин бўлдик. Улар юз ёшдан ошган бўлсалар-да, набира-ю, чевараларининг исмини, туғилган санасини адашмай айтиб берар эканлар.
Албатта, кексаларимиз бизнинг жонкуяр, дуогўйларимиздир. Упар ая ҳам бугунги дориломон кунларга шукроналар айтиб, юртнинг тинчлиги, осудалигини тилаб дуога қўл очдилар. Упар ая хонадонини тарк этар эканмиз, қариси бор уйнинг париси бор деган нақлнинг бежизга айтилмаганлигини яна бир бор ҳис этдик. Хонадонимиз файзи, баракаси, жонкуяри бўлган кекса нуронийларимиз ҳамиша соғ-омон бўлсинлар.

Ангор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Куз неъматлари Куз неъматлари
Қуёшли юртимизнинг табиати бетакрор.
Маст ҳолда транспорт бошқарган ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди Маст ҳолда транспорт бошқарган ҳайдовчига
Маст ҳолда транспорт бошқарган ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди
Оила-муқаддас даргоҳ Оила-муқаддас даргоҳ
Оила жамиятнинг асосий таянчи саналади.
Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда
Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўп миллатли Ўзбекистон ҳам ғалабани қўлга киритишда муносиб ҳисса қўшган. Шунинг учун ҳар йили 9-май-Ғалаба байрами
Муаммолар ўрганилмоқда Муаммолар ўрганилмоқда
Ангор туманидаги “Улуғбек” маҳалласида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ангор туман адлия бўлими раҳбари Р.Бердиев, Республика маънавият ва
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив