Куз неъматлари
10.10.2020 75 0 root

Куз неъматлари

Янгиликлар
    Қуёшли юртимизнинг табиати бетакрор. Шу боис ҳам унинг олтинга тенг тупроғида етиштирилган мева-сабзавотлар шифобахш хусусиятларга эга. Йилнинг тўрт фаслида ҳам бободеҳқонларимиз меҳнати сабаб бозорларимиз тўкин сочин. Айни кунларда пишиб етилган куз неъматларидан бири бўлган анор меваси витаминларга бой ва инсон саломатлиги учун  фойдали ҳисобланади. 
Ангор туманининг “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи Шуҳрат Очиловнинг хонадонига кираверишингиз билан қизариб пишган анорлар кўзингизни қамаштиради. Шуҳрат Очилов 5 йил олдин 50 сотих ерга 1250 туп анор кўчатини экканди. Бугунги кунга келиб улар ҳосилга кирган. 
-Томорқа қўшимча даромад манбаи. Анор дарахтидан мўл-ҳосил олиш учун ўз вақтида ишлов берамиз. Бу меванинг дарахти заиф бўлгани учун қишнинг совуқ кунларидан асраш керак. Шунда ҳар йили яхши ҳосил беради,- дейди хонадон бекаси Раъно Ҳазратқулова.   
                                                                                                                           

Бободеҳқон меҳнати Бободеҳқон меҳнати
Меҳнаткаш халқимиз деҳқончиликнинг ҳадисини олган.
Томорқа кони фойда Томорқа кони фойда
Халқимиз азалдан деҳқончилик қилиб, ердан унумли фойдаланади.
Чорвачилик қўшимча даромад Чорвачилик қўшимча даромад
​​Ангор туманида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Иссиқхона даромад манбаи Иссиқхона даромад манбаи
Ангор туманининг “Гиламбоб” маҳалласи биринчи сектор ҳудудида жойлашган. .
Ёшлар иш билан таъминланмоқда Ёшлар иш билан таъминланмоқда
Ангор туманидаги “Илғор” маҳалласида “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилган.
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив