Маст ҳолда транспорт бошқарган ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди
02.10.2020 73 0 root

Маст ҳолда транспорт бошқарган ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди

Янгиликлар
     Судланувчи С.С. 2020 йил 14 июнь куни соат 22-00 ларда бошқарувидаги Нексия русумли автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда 4 Р 102 автомобил йўлининг Ангор туман “Таллашқон” маҳалласи ҳудудидан ўтган 26-километрида, “Музработ-Жарқўрғон” йўналишида, бошқариб келиб, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 4-бандидаги “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, 77-банди 1-қисмидаги “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”,   77-банди 2-қисмидаги “Тезлик ҳайдовчига ушбу қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак”, шунингдек 77-банди 3-қисмидаги “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, 78-бандидаги “Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади”  деб қайд этилган талабларни қўпол равишда бузиб, бошқарувидаги автомашинани аҳоли пункти ҳудудида белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатлантириб, транспорт воситаси бошқарувини эплай олмасдан, йўналишидан оғиб кетиб, дастлаб йўл четида турган бетон тўсиққа урилиб, бошқарувни йўқотиб, сўнгра ўзининг ҳаракат йўналишида, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб, автомашинанинг техник ҳолатини кўздан кечираётган, Ларгус русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Ж. ва унинг йўловчиси М.Д.ларни автомашинасининг олд томони билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, Х.Ж. ва М.Д.лар олган тан жароҳатлари билан Ангор туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Сурхондарё вилоят СТЭБнинг 208-сонли хулосасига кўра, М.Д.га мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказилган.
Сурхондарё вилоят СТЭБнинг 209-сонли хулосасига кўра, Х.Ж.га мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказилган.
Сурхондарё вилоят СТЭБнинг хулосасига кўра, С.С. олинган суюқ қон намунаси таркибида 0,5763 промиллега тенг миқдорда этил спирти мавжудлиги аниқланган.
   Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида маст ҳолда транспорт бошқарган ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди. 
 
  Т. Абдураимов
 ЖИБ Музработ туман суди раиси      
                                            
 
Валюта сотувчисининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди Валюта сотувчисининг ноқонуний фаолиятига чек
Судланувчи Худойбериева Насиба анча миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини қасддан содир этган.
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ
Фоҳишахона ташкил қилган аёлга нисбатан ҳукм ўқилди Фоҳишахона ташкил қилган аёлга нисбатан ҳукм
Одам борки, одамларнинг нақшидир, Одам борки, ҳайвон ундан яхшидир…
Расмий муносабат Расмий муносабат
Расмий муносабат
Сайёр суд Сайёр суд
Ҳозирги кунда автомобиль транспорт воситаларида йўловчи ташиш ҳам тадбиркорликнинг бир тури ҳисобланади.
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив