АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ
21.09.2020 44 0 root

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ

Янгиликлар
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655 сонли фармонига асосан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш” концепцияси тасдиқланди.
     Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш босқичлари халқаро тавсиялар ва хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишлари уч босқични ўз ичига олиб, уларнинг доирасида тадбирлар ҳам босқичма-босқич, ҳам бир вақтнинг ўзида ўтказилади.
     Биринчи босқичда (3 йилга яқин даврда) қуйидагилар амалга оширилади:
аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
аҳолини рўйхатга олиш дастурини, рўйхатга олиш варақалари бланкларини, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш;
синов асосида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ва унинг асосида методологик ҳужжатларни такомиллаштириш;
хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режаларини тузиш;
    замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш;
     ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;
     рўйхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш;
   моддий-техника таъминоти воситаларини тайёрлаш ва (ёки) харид қилиш, шунингдек, уларни рўйхатга олиш участкаларига етказиш;
     рўйхатга олиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
     рўйхатга олиш тадбирида вақтинчалик иштирок этувчи ходимларни ўқитиш;
     аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишлар.  
    Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади.
     Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) қуйидагилар амалга оширилади:
аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материалларни, маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олиш;
     аҳолини рўйхатга олиш материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрлаш;
     бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаш, назорат ва таҳрир қилиш;
     аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижаларни олиш;
     аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилиш ва тарқатишдан иборат.
 
Улуғбек Тўраев 
Ангор туман статистика бўлими етакчи мутахассиси
Ангор туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи Ангор туманида корхона ва ташкилотлар
Ангор туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи (2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига)
Сайлов ўтказилди Сайлов ўтказилди
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашида 3 нафар, шаҳар ва туман кенгашларида 10 нафар депутатлик ўринлари
Республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тартиби,  моҳияти ва унинг истиқболлари Республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий
Чорвачилик қўшимча даромад Чорвачилик қўшимча даромад
​​Ангор туманида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати узайтирилди Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив