Сайлов ўтказилди
30.07.2020 33 0 root

Сайлов ўтказилди

Янгиликлар
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашида 3 нафар, шаҳар ва туман кенгашларида 10 нафар депутатлик ўринлари бўшаган. Марказий сайлов комиссиясининг “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига асосан жойларда сайлов жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Ангор туманида ҳам сайлов ўтказилиши белгиланган ҳудуднинг эпидемиологик харитаси ишлаб чиқилди ва махсус комиссиянинг хулосасига кўра   сайлов ўтказилди.
     Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Ангор  туман махсус комиссиясининг қарори ҳамда 2020 йил 4 августдаги “Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг бўшаб қолган ўрнига янги депутат сайловини ўтказиш тўғрисида”ги Кенгаш қарорига асосан  Ангор тумани “Янгиобод” маҳалласида жойлашган  “Янгиобод маданият маркази” маъмурий биносидаги 7-Янгиобод сайлов округига қарашли 120-сайлов участкасида маҳаллий кенгаш депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Сайловда иштирок этаётган юртдошларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишга асосий эътибор қаратилди.  COVID-19 пандемияси даврида сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари касаллик юқтириб олишининг олдини олиш учун сайлов тадбири карантин қоидаларига тўлақонли равишда амал қилинган ҳолда ташкил этилди. Жумладан, овоз бериш хонасига киргунга қадар сайловчиларнинг ҳарорати ўлчаниб, қўлларига дезинфекция қилувчи суюқлик сепилди. Шунингдек, ҳар бир иштирокчига  тиббий қўлқоплар берилди. Сайлов участкасига киришда сайловчиларнинг оралиқ масофаси камида 2 метрни ташкил қилиши ҳам назоратга олинди.
Сайловларнинг хавфсиз, қонунчилик талабларига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилди.
        
      Фуқароларимиз очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланиб сайловда иштирок этишди.
 
Эълон Эълон
‼️ Эълон!
Биз коронавирусга қарши биргаликда курашамиз Биз коронавирусга қарши биргаликда курашамиз
Маълумки, дезинфекция юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмларни йўқ қилиш мақсадида амалга оширилади.
Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг учинчи
Бугун, 25 февраль куни Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Иккинчи сессия Иккинчи сессия
Халқ депутатлари Ангор туманиКенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати узайтирилди Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив