Фуқароларнинг суд тергов фаолиятида хуқуқ эркинликларини ҳимоя қилиш янада кучайтирилди.
03.09.2020 201 0 root

Фуқароларнинг суд тергов фаолиятида хуқуқ эркинликларини ҳимоя қилиш янада

Янгиликлар
2020 йил 12 август куни  Президентиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни эълон қилинди.
  Ушбу ҳужжатда амалиётда сақланиб қолаётган инсон ҳуқуқлари бузиш ҳолатлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар назарда тутилган.
  Бундан ташқари, тергов сифатини халқаро стандартлар асосида тубдан ошириш бўйича амалий чоралар белгиланган. Жумладан:
  Ярашув институтини қўллаш механизми такомиллаштирилади. Бунда, шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш имконияти яратилмоқда.
  Ушланган шахснинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида ушлаб туриш муддатини жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб эмас, балки шахс ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш ҳамда шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин ҳимоячи билан холи учрашувни таъминлаши шартлиги ҳақидаги қоида назарда тутилмоқда.
  Шу билан бирга, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши белгиланди (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно).
  Фармонга мувофиқ, ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга оид жиноят иши бўйича, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳолатларида ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги белгиланди.
  Жиноят ишини судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ва жабрланувчини оғир касаллиги ёки узоқ муддатга чет давлатга чиқиб кетиш зарурати туфайли кечроқ сўроқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, уларнинг кўрсатувларини гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, прокурор ёки адвокатнинг илтимосномасига кўра суд томонидан тарафларнинг иштирокида олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартиби ҳам жорий қилинди.
  Бундан ташқари, судга қадар иш юритиш даврида шахс ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида:
              агар ушланган айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;
              терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш. Бунда, тезкор-қидирув тадбирлари натижалари фақат улар қонун талабларига асосан олинган ва шахсда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ёки тезкор тадбирда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлгандагина суд ҳукмида далил сифатида тан олиниши мумкин;
              суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва бошқа суд процесси иштирокчиларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ёки сўроқ қилиш (улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд ҳоллар бундан мустасно).
              шахсни жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилиш учун реал асослар мавжуд бўлган ҳолларда уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, шунингдек, процессуал ҳуқуқларини тушунтирмасдан туриб, ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш тақиқланмоқда.
  Фармон билан айбланувчининг қонун ва халқаро ҳужжатларда акс этган энг асосий ҳуқуқларидан бири бўлган кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш ҳуқуқини амалиётда тўлиқ рўёбга чиқариш имконияти яратилмоқда.
  Шу билан бир қаторда, агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш ҳақида илтимосномани судга киритиш ҳуқуқини иш бўйича барча тарафларга бериш тартиби ўрнатилди.
  Таъкидланишича, айбига иқрорлик бўйича келишув институти ҳам киритилади.Унга кўра, айрим тоифадаги жиноятлар бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, шунингдек, келтирилган зарарни бартараф этган тақдирда унга нисбатан қонунда белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинланади.
  Эндиликда ушбу тоифадаги жиноят ишлари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиб, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиниши кўзда тутилган.
 
 
 Т.Абдураимов, 
Жиноят ишлари бўйича М
узработ туман судининг раиси                                                 
Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш янада такомиллаштирилди Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва
Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш янада такомиллаштирилди
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида ёш терговчи ва суриштирувчилар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида ёш
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида ёш терговчи ва суриштирувчилар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди
БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
Суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар Суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш,фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш
Судлар фаолиятида “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади Судлар фаолиятида “бир суд – бир инстанция”
Президентимиз томонидан имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив