Фоҳишахона ташкил қилган аёлга нисбатан ҳукм ўқилди
30.07.2020 76 0 root

Фоҳишахона ташкил қилган аёлга нисбатан ҳукм ўқилди

Янгиликлар
Одам борки, одамларнинг нақшидир,
Одам борки, ҳайвон ундан яхшидир…
 
Ҳаётдаги  тубан ишларни касб-корига айлантирган кимсалар ҳақида эшитганимизда  шоирнинг  юқоридаги сатрлари хотирамизга келади.  Бир нафар аёлнинг одамийликка хос бўлмаган ифлос “фаолияти” нафратга лойиқ.
Шодиева Ибодат (исми шарифлари ўзгартирилган) 2020 йил 19 март куни соат 19:00 ларда, Музработ туманида жойлашган ўзларига тегишли бўлган ошхонада оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келиб, ушбу ошхонада фохишахона ташкил этиб, овқатланиш учун келган Садиев Содиқжон ва Рахимова Ферузага жами 47.000 сўмлик хизмат кўрсатиб, овқатланиб бўлишганидан сўнг уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун 30.000 сўм эвазига ошхонасида шарт-шароит яратиб бериб, улардан жами 75.000 сўм миқдорда пул олганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида аниқланиб, Шодиева Ибодатдан 50.000 сўм миқдордаги пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Шодиева Ибодат Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 
 
 
Жиноят ишлари бўйича 
Музработ тумани судининг раиси                                               Т.Абдираимов 
  
Ўғрилик жинояти тушунчаси, жиноят таркиби элементлари, жиноий жавобгарлик асослари Ўғрилик жинояти тушунчаси, жиноят таркиби
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ
Вояга етмаганлар нима учун жиноят содир этмоқда? Вояга етмаганлар нима учун жиноят содир этмоқда?
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг барвақт олдини олиш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ишлари бирдек самара бермаганлиги оқибатида
Расмий муносабат Расмий муносабат
Расмий муносабат
Беш ташаббус Беш ташаббус
Юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун алоҳида эътибор қаратилади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий
Мақсадимиз оилаларни асраш Мақсадимиз оилаларни асраш
Оила-жамиятнинг кичик бир бўғини. Бу мўъжаз ватан умримизга мазмун, ҳаётимизга файз бағишлайди.
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив