Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги
05.01.2020 128 0 root

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги

Янгиликлар

Азиз воҳадошлар!
Авваломбор, барчангизни юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
2019 йил вилоятимиз ҳаётининг барча соҳаларида сезиларли ўсиш ва аҳамиятли натижалар билан якунланмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган, ҳудудларимиз қиёфасини янгилаш, одамларимиз учун ҳар жиҳатдан қулай турмуш шароитларини яратишга доир мақсадли дастурлар ва муҳим лойиҳалар ишлаб чиқилиб, унинг ижроси тўла таъминланаётир.
Бунинг замирида албатта сиз, мард ва танти воҳадошларимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу интилишлари мужассам.
2020 йилда халқимиз ҳаётида бундан ҳам катта ўзгаришлар рўй беришига, эл-юртимиз янги-янги улкан ютуқларни қўлга киритишига шубҳа йўқ.
Мана шундай қувончли дамларда Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдираман. Янги йил ҳар бир хонадонга қут-барака, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин!
ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
 
Тўра Боболов,
Сурхондарё вилояти ҳокими
Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди Термизда оила институти масалаларига бағишланган
Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. АҚШ
Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида бўлиб ўтган Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун Мудофаа вазирлигининг воҳадаги ҳарбий хизматчилари
Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида ўтказилган 2019 йилда спорт бўйича юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларни тантанали
“Президент арчаси”: Болажонлар чеҳрасига кўчган бахт “Президент арчаси”: Болажонлар чеҳрасига кўчган
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам “Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошалари бошланди.
Сурхондарёда ёввойи қамишдан тайёрланган маҳсулотдан замонавий мебеллар ишлаб чиқарадиган янги корхона фойдаланишга топширилди Сурхондарёда ёввойи қамишдан тайёрланган
Термиз шаҳрида барча турдаги мебель жиҳозлари ва замонавий МДФ эшикларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Комфорт мебель сервис” масъулияти чекланган
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив