Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди
05.01.2020 203 0 root

Термизда оила институти масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди

Янгиликлар

Термизда оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.
АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури (JRUP) томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимлари раҳбар ва ходимлари, “Бўлғуси келин – куёвлар инновацион мактаби” психолог, ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассислари иштирок этди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юртимиз ободлиги, оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлигини таьминлаб, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишда муҳим омил бўлмоқда.
Сурхондарё вилоятида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида манзилли ишлар олиб борилиб, маҳаллий ҳокимликлар, ҳомийлар кўмагида 200 нафар аёл уй-жой билан таъминланди. 110 нафар аёлга Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар асосидаги турар-жой учун 2 миллиард 633 миллион 880 минг сўм бошланғич тўлов тўлаб берилди. 44 минг 142 нафар ишсиз хотин-қизлар тадбиркорлик ва ҳунармандликка жалб этилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ҳамда Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 7 минг 222 нафар хотин-қизга 130 миллиард 97 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиб, 8 минг 324 та иш ўрни яратилди.
Устоз-шогирд анъаналари асосида 713 та ҳунармадчилик ва 132 та касаначилик асосида иш ўринлари яратилди. 756 ҳунарманд аёлга 1 минг 523 ишсиз, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар “Устоз-шогирд” анъаналари асосида бириктирилди.
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, “Оила” ва Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг ҳудудий бўлинмаларида ҳам зарур шароитлар яратилиб, техник воситалар, асбоб-анжомлар билан таъминланмоқда.
– Икки кунлик машғулотларда раҳбар ва мутахассисларимизнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Д. Жўраева. – Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Медиация тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти билан янада яқиндан танишдик. Соҳага оид билим ва кўникмаларимизни мустаҳкамладик.
Тадбир интерфаол усулда ҳаётий мисоллар билан ўтказилгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 
Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати узайтирилди Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш
2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари аттестациядан ўта олмаган. Улар ишдан бўшатилди 2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари
Бугун, 4 январь куни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. ДСҚ раисининг
Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида бўлиб ўтган Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун Мудофаа вазирлигининг воҳадаги ҳарбий хизматчилари
Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди Сурхондарё вилояти ҳокими “Жисмоний тарбия ва
Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида ўтказилган 2019 йилда спорт бўйича юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларни тантанали
Янги йил арафасида яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди Янги йил арафасида яна бир янги боғча
Термиз шаҳрида 14-давлат мактабгача таълим муассасасининг замонавий усулда бунёд этилган янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив